Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Июль 2025

Давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектларини Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлинмаларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди

Энди давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмаларнинг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.

 

Бунда, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари ҳудудларда аниқланган давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектларини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш учун Давлат активлари агентлигининг «Давлат мулки» ахборот тизими орқали онлайн-буюртманома юборади.

 

Онлайн-буюртманома уч иш куни ичида Давактив агентлиги ҳудудий бошқармалари томонидан кўчмас мулк объекти жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилади ҳамда ўрганилади.

 

Ўрганиш натижасига кўра, давлат ва давлат иштирокидаги корхоналар кўчмас мулк объектларининг онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини рад этиш учун сабаблар бўлмаганда:

 

  • давлат кўчмас мулк объекти электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш жараёнига ўтказилади;
  • давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектини электрон
    онлайн-аукцион савдоларига чиқариш масаласи бошқарув органларида кўриб чиқилиши учун юборилади.

 

Низомнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин. (Юклаб олиш)

112 Чоп этиш